O'zb | Рус | Eng www.edu.uz |www.uzedu.uz | www.pedagog.uz | www.gov.uz  
  Bosh sahifa  | 
Institut haqida
Rahbariyat
Institut tarixi
Institut strukturasi
Fakultetlar
Fizika - matematika
Filologiya
Kimyo-geografiya
Tarix
Pedagogika
Jismoni tarbiya
Bo`limlar
Manaviyat bo`limi
O`quv bo'lim
Sirtqi bo`lim
Xalqaro aloqalar bo`limi
Axborot texnologiyalari bo`limi
Magistratura
Faoliyat
Anjuman
Ilmiy tadqiqotlar
Talim sohasi
Elektron kutubxona
Magistratura  
Bosh sahifa / Bo`limlar / Magistratura   

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика иниститути

1-босқич магистрантларининг магистрлик диссертацияси мавзулари рўйхати.

 

Ф.И.Ш.

Диссертация мавзуси

Илмий раҳбар

Аннотация

5А 140101 - математика

1.

Солиева З.

3-тартибли параболик-гиперболик тенглама учун тур ўзгариш чизиғи ўзаро перпендикуляр булган соҳада баъзи бир чегаравий масалалр.

Мамажонов М.

Физ.-мат. ф.н.

Математика–физиканинг ноклассик тенгламаларидан бири бўлган учинчи тартибли пароболик-гиперболик тенглама учун тур ўзгариш чизиғи ўзаро перпендикуляр бўлган соҳада баъзи бир чегаравий масалалар кўриб ўтилади.

2.

Абдуғаниева Ж.

Қўзғалмас нуқта ва унинг тадбиқлари.

Носиров С.

Физ.-мат. ф.н.

Қўзғалмас  нуқта хақидаги баъзи маълумотлар ва галломорфизмнинг қўзғалмас нуқтаси мавжуд бўлиши хақида баъзи теоремалар келтирилади. Шу билан барча қўзғалмас нуқтасини мавжуд бўлишидан фойдаланиб баъзи тенгламалар ечими топилади.

3.

Ибрагимова Д.

Интеграл тенгламани ечишда ахборот технологияларини қўллаш услубиёти

Анорбоев Б.

т.ф.д.

Бизга маълумки интеграл тенгламаларни математик анализ курсида анъанавий усул билан ечилади. Юқоридаги мавзуда интеграл тенгламаларни ечишда хозирги замон ахборот технологияларидан фойдаланиб ечиш методикаси кўриб ўтилади.

4.

Ниязов А.

Функциялар назарияси фанининг мазмуни ва уни ўқитишда янги педагогик хамда компъиютер технологияларидан фойдаланиш.

Акбаров У.

Физ.-мат. ф.н.

Бунда “Функциялар назарияси ” фанининг  мазмуни кенгроқ очиб беришга харакат қилинади. Олий ўқув юртларида ушбу фанни ўқитишда  янги педагогик технологиялар ва энг мухим  компютер технологияларидан  слайд кўринишда кенг миқёсда  фойдаланиш усуллари ёритилади.

5.

Юсупов Х.

Академик лицейларда математика фанларини янги педагогик хамда компютер технологиялари асосида ўқитиш

Фармонов Ш.

Физ.-мат. ф.н.

Бунда математика фанининг педагогик технологиялар ва компютер технологиялари ёрдамида амалга ошириш масаласи ёритилади. Академик лицейларда  аниқ фанларга ихтисослашган гуруҳлар учун кўрсатилади.

5А 140201 - физика

1.

Ўринбоев М.

Касб-хунар коллежларида “Физика”фанидан демострацион тажрибалар кўрсатиш ва лаборотория ишларини бажаришда ахборот технологияларидан фойдаланиш.

Қодиров А.

Физ.-мат. ф.н., доц.

 

Касб-ҳунар коллежларида “Физика”фанидан демонстрацион тажрибалар кўрсатиш ва лабаратория ишларини бажаришда компьютер технологияларидан фойдаланиш усуллари келтириб ўтилади.

 

 

 

2.

ВҚҚ Қўқонбоев Б.

Симетрия ва сақланиш қонунларининг баъзи бир муаммолари

Мелибоев М.

Физ.-мат. ф.н., доц.

Симметрия сақланиш қонунларининг умумий хусусиятлари келтириб ўтилади ва уларнинг баъзи муаммолари ҳақида назарий қараб чиқилади.

3.

Султонов Р.

Бир ва икки ўлчамли коваклар тизимида фотонли эргаштириш ходисаси назарияси

Мамадалиев Б

Физ.-мат. ф.н., кат. ўқитувчи.

Бунда бир ва икки ўлчамли коваклар тизимида фотонли эргаштириш ҳодисаси назарияси ҳақида батафсил маълумот берилади.Унда кўрилмаган баъзи бир ҳусусиятлар ҳақида келтириб ўтилади.

4.

Хидирова Ш.

Академик лицей ва касб-хунар коллежларида “Оптика”фанини янги педагогик технологиялар асосида ўқитиш (компъютер технологиялари асосида).

Қўқонбоев И.

Физ.-мат. ф. н., доц.

 

Бунда “Оптика”фанини ўқитишни компьютер технологияларидан фойдаланиб олиб бориш усуллари кўрсатиб ўтилади.Академик лицей ва касб- ҳунар коллежларида аниқ фанларга ихтисослаштирилган гуруҳлар учун кўрсатилади.

 

5А 142001 - меҳнат таълими

1.

Турсунов Ж.

5-7- синфларда ёғочга ишлов бериш технологиясига машғулотларда ўқувчиларга электротехник материаллар хақида маълумот бериш

Ахмедов М.

Т.ф.н., доц.

Бунда ишлаб чиқаришда ва туркумида электр энергияси ва ундан фойдаланиш масалалари ўрганилади. Мехнат электротехник материаллар  уларнинг ишлатилиши маълумот бериш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилади.

2.

Ғиёсова Х.

6-синфда газламаларга ишлов бериш технологиясида халқ хунармандчилиги бўлимини ўтиш методикаси

Каримов И.

П. ф. н., доц.

Халқ хунармандчилиги билан боғлиқ бўлган миллий қадриятлар ўрганилади 6-синф ўқувчиларига зардўзлик ишларини ўрганиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилади.

3.

Юсупова М.

Мактабда ва мактабдан ташқари тўгаракларда полимер ва пласмасса материалини хоссаларини турларидан фойдаланишни ўқитиш услуби

Ахмедов М. Т.ф.н., доц.

Техникада полимер материалларни ишлаб чиқарилиши ва фойдаланишни соҳалари ўрганилади.Мактаб ўқувчиларига  дарсда ва дарсдан ташқари машғулотларда полимер материаллари,уларнинг олиниши ва ишлатилиши тўғрисида маълумотларни бериш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилади.

4.

Умрзоқов Б.

Меҳнат таълими дарсларида ахборот технологияларидан  фойдаланиш.

Каримов И.

П.ф.н., доц.

Мазкур ишда ҳозирги пайтда таълим тизимида ахборот технологиларидан фойдаланишнинг аҳволи таҳлил қилинади, меҳнат таълими дарсларида ахборот технологияларидан фойдаланишда услубий тавсиялар ишлаб чиқилади.

5.

Юлдашев О.

Амалий машғулотларда ноанъанавий усуллардан фойдаланиш

Толипов Ў.

П. ф. д.

Илмий-тадқиқот ишида таълим-тарбия ишларида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш масалалари ўрганилади.Меҳнат таълимида амалий машғулотларда ўқитишнинг ноанъанавий усулларини қўллаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилади.

5А 140301 - кимё

1.

Арипова М.

Ўзбекистон флорасида ўсувчи Convolvulus lincatus ўсимлигини алколоидларини ўрганиш.

Хўжаев В.

к.ф.д.

Convolvulus lincatus ўсимлигининг алколоидларини ўрганиш Ўзбекистондаги янги хом ошё захираларини аниқлаш ҳамда ўсимликни алкалоид таркибини ўрганиш режалаштирилган. Олинган алкалоидларнинг физиологик фаоллигини аниқлаш ва улар асосида келгусида доривор воситалар яратиш мақсад қилиб олинган. Магистр ушбу МД ни ёзиш жараёнида физиологик фаол моддаларга бой манбалар ва уларни ўрганиш усуллари билан танишади.

2.

Нурматова И.

Касб-хунар коллежларида ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш методологияси                  

Мақсудов М.

к.ф.н

Ўқувчининг билим олиш жараёнида фаол иштирокчи бўлиши, олган назарий билимларини амалиётга қўллай оладиган бўлиши, ҳар бир ўрганган мавзусини умумлаштира олиш таъминланади. Ҳар бир шахснинг индивидуаллигига эътибор берилади. Материални ўзлаштириш жараёни илмий изланишга ўхшайди.

3.

Сотволдиева Ю.

Ўқувчиларни кимёдан лаборотория машғулотларига тайёрлаш масалалари (Педагогика коллежи мисолида)

Исақов М.

к.ф.н., доц.

Касб-хунар коллежларининг ДТС, кимёдан намунавий ва ишчи дастурларини таҳлил қилиш, лаборатория ишларининг баёнини ва бажаралишининг услубий томонларини ўрганилади. Ўқувчилардан олинган тест натижаларига асосланган ҳолда, уларни лаборатория машғулотларига тайёрлаш услубини ишлаб чиқилади; Тажриба ва назорат гурухларини қиёслаш асосида тавсия ва хуласалар тайёрланади.

4.

Маматалиев Н.

Органик бирикмаларнинг тузилиши ва номенклатурасини тушунтиришда ахборот  технологияларининг ўрни

Ибрагимов А.

к.ф.д.,  проф.

Органик кимёни Академик лицей ва касб-хунар коллежларида ҳамда олий мактабда ўқитишнинг замонавий усулларини қўллаш ва яратиш, ахборот технологиялари ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш масалалари юзасидан технологик тажрибалар ўтказилади, тавсия ва хулосалар тайёрланади. 

5.

Бойматов И.

Шоли чиқиндиси целлюлозасидан адсорбцион материаллар олиш ва уларнинг қўллаш.

Хўжаев В.

к.ф.д.

Шоли чиқитидан целлюлоза ажратиб олиш ва шу асосида экологияни шоли чиқитидан тозалаш ва олинган целлюлоза асосида фосфорли бирикмалар олиш, олинган эфирдан фойдаланиб оқова сувларидаги оғир металларни чўктириш.

5А 140401 - биология

1.

Азимов М.

Умумтаълим муассасаларида биология фанини ўқитишда тажриба методларидан фойдаланиш.

Мелибоев С.

б.ф.н. доц

Умумтаълим муассасаларида тажриба майдонларидан фойдаланиб,  биология фанининг  мақсади,  унинг хаётга тадбиқи ва халқ хўжалигидаги аҳамияти тўғрисидаги билимларни ўқувчилар онгига синдиришнинг янгича методларини ишлаб чиқиш.

2.

Абдуллаев Ш.

Ботаника курсида ўқувчилар билимини тест тузиш орқали такомиллаштириш методлари.

Махмудов В.

б.ф.н., доц.

Ботаника курсида тестдан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг мавзуларда олган  билимларини мустаҳкамлаш ҳамда фикрлаш  доирасини кенгайтириш.

3.

Нуъмонова Н.

Биология фанини ўқитишда Қўқон гуруҳ туманларидаги  экосистемаларда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш методикаси.

Юсупов И.

қ /х. ф. н.,

доц. в/б.

Биология фанини ўқитишда Қўқон атрофида жойлашган районлардаги экосистемалардан фойдаланиб, олиб борилган  тажрибалардан  ўқув жараёнида фойдаланиш. Буда эса  ўсимлик, ҳайвонот ва микроорганизмлардаги индикаторлик хусусиятидан фойдаланилади.

4.

Хайдаров С.

Биология фанларини ўқитишда дидактик усулдан фойдаланиш методикаси.

Тойжонов К.

Б. ф. док.

Биология фанларини ўқитишда дидактик усулдан фойдаланиш энг муҳим аҳамият  касб этади. Биология фанларини ўқитишда сюжетли ўйин кўринишдаги дарслар талабалар билимларини  янада мустахкамлайди.

5А 141102 - ўзбек адабиёти

1.

Мамажонова Ш.

Э.Вохидовнинг “Рухлар исёни” ва “Истамбул фожеаси” асарларада давр ва шахс фожеаси.

Хошимова М. Ф.ф.н., доц.

Ушбу илмий ишни қилишдан асосий мақсад  Э.Воҳидов ва унинг “Руҳлар исёни” ва ”Истамбул фожиаси” асарларининг ғояларини очиб бериш. Шу билан бир қаторда асарлардаги давр ва шахс масалаларини баён этиш.

2.

Асқарова М.

Илк ўзбек комедиялари.

Тожибоев Р.

Ф.ф.н., доц.

Бу мавзуни ёзишдан асосий мақсад илк ўзбек комедияларини ўрганиб, уни тўлароқ ўрганишдан иборат.

3.

Иномжонова А.

Шукур Холмирзаев хикояларида комил инсоннинг бадиий талқини.

Каримова С.

ф.ф.н., доц.

Адиб Ш.Холмирзаев ва унинг хикоялари таҳлили ҳамда уларнинг аҳамиятини очишдан иборат.

4.

Хожиева М.

Ўзбек эпик шеърияти (генезиси ва тадрижи )

Сиддиқов М.

Ф.ф.н., доц. в./б.

Ушбу илмий ишда ўзбек эпик шеърияти, унинг вужудга келиши ва ривожланиш йўлларини очиб бериш асосий масала қилиб кўтарилган. Ўзбек эпик шеъриятидаги генезиси ва тадрижи масалаларини ёритиб беришни мақсад қилиб олинган.

5.

Қўзибоева Х.

Э. Вохидовнинг ижодини янги педагогик технологиялари асосида ўрганиш.

ҚудратуллаевХ.

Ф.ф.док., проф.

Бу мавзуни ўрганишдан асосий мақсад Эркин Воҳидов ижодини ўрганиб, янги пед технологиялар асосида ёритишдан иборат.

5А 140601 - тарих

1.

Ахмедова К.

Ўрта асрларда Ғарб ва Шарқ ҳунармандчилиги.

Салямов М.Ю. Т.ф.д.,  проф.

Ўрта асрлардаги ҳунармандчилик турлари, унинг босқичлари хом ашёни турлари тайёр маҳсулотга бўлган эхтиёжлар ўрганилади. Ғарб ва Шарқ ҳунармандчилиги солиштирилиб, хулосалар ясалади.

2.

Бегматов Х.

Қўқон хонлиги тарихшунослиги ва унинг ўқитилиш услублари.

Салямов М.Ю. Т.ф.д.,  проф.

Қўқон хонлигига оид тарихий асарлар уларнинг ўрганилиш даражаси маҳаллий ва чет эл нашрлари  ўрганилиб анализлар қилинади. Олинган хулосаларга таяниб ўқитишнинг замонавий тахнологиялари асосида тавсиялар берилади.

3.

Улуғхўжаева Ш.

XX асрнинг 80-йилларида Шарқий Европадаги сиёсий жараёнлар.

Салямов М.Ю. Т.ф.д.,  проф.

Шарқий Европадаги Камунистик системанинг инқирози, давлат ва жамият муносабати, сиёсий ҳаракатлар демакратик ўзгаришлар ўрганилиб, бугунги кундаги аҳамияти очиб берилади.

4.

Мадрахимова М.

Россия империясининг Туркистонга кучириш сиёсати мавзусининг ўқитилиш услублари

Деҳқонов А. Т.ф.н., доц.  

Империянинг Туркистонни босиб олиши аҳолини кўчириш сиёсати, унинг мақсад ва вазифалари,  оқибати ўрганилиб мавзуни ўқитиш бўйича услубий тавсиялар берилади.

5.

Усмонов Э.

Қўқон хонлиги давлат бошқарувида мусулмон қонуншунослигининг ўрни.

Деҳқонов А. Т.ф.н., доц.

 

Давлат бошқарувдаги лавозимлар уларнинг вазифалари хуқуқий асослари дин ва шариатнинг бошқарувдаги ўрни ёритилади. Хорижий мусулмон давлатлари билан қиёсланади.

6.

Юсупова Г.

Қўқон хонлигининг хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалари

Деҳқонов А. Т.ф.н., доц.

 

Хонликнинг яқин ва узоқ хориж билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалари ўрганилади. Элчилик муносабатлари уларнинг намояндалари, дипломатик этика ёритилади. Тарихий асосларига илмий ёндашилади.

5А 140801 - педагогика

1.

Мирзажонова Д.

Педагогика фанини ўқитишда таълимнинг интерфаол усулларидан фойдаланишнинг умумдидиктик масалалари.

Толипов М.

П. ф. н., доц.

Педагогика фани бўлғуси ўқитувчи – тарбиячиларни тайёрловчи олий ўқув юртларидаги асосий фан ҳисобланади. Мазкур фанни ўқитишда илғор,  замонавий педагогик технологияларнинг қўлланиши эса бўлажак педагог мутахассисларни таълим муассасалар амалиётига тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, уларда асосий эътибор умумий ўрта таълим  мактабларидаги фанларни ўқишда таълимнинг илғор, замонавий  технологиялари, хусусан интерфаол усулларни қўллашга доир материал ҳисобланади.

2.

Султонов Ш.

Педагогик жамоанинг шахс ижтимоилашуви самарадорлигини оширишдаги назарий-амалий асослари.

Эркабоева Н.

П. ф. док.

Ижтимоий ҳаётнинг жадал суратлар билан ривожланиб бораётган ҳозирги шароитида шахснинг ижтимоийлашуви, яъни жамият ҳаётида ўз ўрнини топиши учун самарали таъсир этувчи омилларни ўрганиши муҳим аҳамиятга эга. Шулар орасида шахснинг ижтимоийлашувида педагогик жамоа катта тарбиявий таъсирга эга бўлиб, унинг имкониятлари, таъсир этиш йўллари ва воситаларини аниқлаш, педагогик жамоа шахс ижтимоийлашувига таъсир этилишининг педагогик –ижтимоий асослари долзарб муаммо ҳисобланади. Айниқса касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини ижтимоийлашувида педагогик жамоа таъсири самарадорлигини ошириши бўйича тавсияларни берилиши мазкур ишнинг илмий, назарий, услубий-амалий томони билан педагогик амалий аҳамиятга эга.

3.

Холдорова Г.

Таълим-тарбия мазмунига иновациялар киритишнинг педагогик асослари.

Эркабоева Н.

П. ф. док.

Мустақиллик йилларида таълим-тарбия мазмунига педагогик инновацияларни киритишнинг ижтимоий, ҳуқуқий асосларининг белгилаб берилиши, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш бўйича янгиликни  таълим тизимига киритишнинг хусусиятлари, унинг имкониятлари ҳамда анъанавий ўқитиш усулига нисбатан ноанъанавий ўқитиш усулларининг афзалликларини қиёслаш ҳозирги даврнинг долзарб масалалари ҳисобланади. Ушбу муаммони ижобий ҳал этилиши таълим-тарбия жараёнини янгича ёндашув асосида бойитишда, таълим-тарбия жараёнига инновацияларни олиб киришининг мазмуни, йўллари, педагогик шарт-шароитларини усул ва услубларини белгилаб беради. Тадқиқот натижасида таълим-тарбия жараёнини технологиялаштиришга оид ишлаб чиқариш   методик тавсиялар таълим муассасаларида баркамол шахсни комиллик даражасида тарбиялаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

4.

Матмусаева М.

Жадидчилик ҳаракати ва унинг ҳозирги замон педагогика фани тараққиётида тутган ўрни.

Набиева С.

П. ф.н., доц.

Жадидчилик ҳаракати халқимизнинг мустақиллик, милатимизнинг ўзлигини англашда улкан аҳамият касб этган. Маълумки, жадидчилик ҳаракати 19 асрнинг охирларида Туркистонда юзага келган ва 20 аср бошларида шаклланиб, 1917 йил октаябр тўнтарилишидан кейин ҳам ўз мавқеини сақлаб қолган тарихий воқеа сифатида миллат ва ватаннинг ҳаёт-мамоти масаласини, туркистонда маориф, матбуот, театр орқали миллий уйғониш, миллий мустақиллик учун курашиш ҳаракатини ифода этади.

5.

Каримова М.

Якка фарзандли оилаларда болалар ижтимоилашувининг педагогик хусусиятлари.

Толипов М.

П. ф. н., доц. 

Якка фарзандли оилаларда болалар ижтимоийлашуви бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Якка фарзадли оилада тарбияланаётган боланинг ижтимоийлашув жараёни ўзига хос хусусиятларга эга. Мазкур тадқиқот ишида ана шу хусусиятларни ёритиш ҳамда шу тоифадаги болаларда ижтимоийлашувни мақсадга мувофиқ тарзда йўналтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.  

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика иниститути

2-босқич магистрантларининг магистрлик диссертацияси мавзулари рўйхати.

 

Ф.И.Ш.

Диссертация мавзуси

Илмий раҳбар

Аннотация

5А 140101 - математика

1.

Мамажонов С.

Битта юқори тартибли параболик- гиперболик тенглама учун  баъзи  бир чегаравий масалалар ҳақида.

Мамадалиев Б  

Физ.-мат. ф.н.

Ушбу магистрлик диссертациясида тўртинчи тартибли параболик-гиперболик тенгламалари учун Коши масаласи ва баъзи бир чегаравий масалалар қўйилади ва тадқиқ этилади. Қўйилган масалалар ечимларини, уларни қуриш усули ёрдамида топилади.

2.

Бозоров Б.

Интегродифференциал тенгламалар системаси  билин  ифодаланувчи баъзи амалий масалалар ва уларни Maple системасида ечиш.

 Акбаров У.

Физ.-мат. ф.н.

Хусусий ҳосилали интегродифференциал тенгламалар билан ифодаланувчи амалий масалалар кўрилади. Интегродифференциал тенгламаларни ечишнинг самарали усуллари танлаб олинади, бу усуллардан фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилинади ва ушбу усулларни янги компьютерлашган математик системани тадбиқ қилган ҳолда ечиш алгоритмлари ишлаб чиқилади.

3.

Солиева М.

Геометрия ўқитишда исботлаш методлари ҳақида.

Хайитов М.  

Пед. ф.н.

Ҳозирги вақтда академик лицей синфларида геометрия фанини ўқитишда алгебраик методларни ҳам тадбиқ этиб бориш ва амалиётда ундан кенг фойдаланиш.

4.

Комилова З.

Ихтиёрий ҳалқа устида берилган кўпхадлар ва уларнинг  баъзи хоссалари.

Носиров С.  

Физ.-мат. ф.н.

Ҳозирги пайтда ихтиёрий халқа устида берилган кўпҳадларнинг хоссаларини чуқурроқ ўрганиш ва уни тадбиқ эта олишни ва қўллашни пухта эгаллаш учун замин яратиш.

5.

Рафиқов Ф.

Битта учинчи тартибли параболик- гиперболик тенглама учун  баъзи   айрим масалалар.

Мамажонов М.

Физ.-мат. ф.н.

Ушбу магистрлик диссертацияси учинчи тартибли битта параболик ва гиперболик тенглама учун Коши масаласи ва битта чегаравий масала қўйилади ва тадқиқ этилади.

6.

Арзикулов З.

Чизиқли тенгламалар  системасини  ечишнинг аниқ ва такрибий усуллари ,уларни таққослаш ва ўқитиш ҳақида.

Хайдарова С.

Тех. ф. н., доц.

Чизиқли тенгламалар системасини ечишнинг аниқ ва тақрибий усулларини ўрганиш, уларни таққослаш, ўқитиш ва ўргатиш муҳим аҳамиятга эга.

5А 140201 - физика

1.

          Тошматова Д.

Саноат касб-хунар коллежларида физика ўқитиш жараёнида янги педагогик ва ахборот технологиясидан фойдаланиш.

Қодиров А.  

Физ.-мат. ф.н., доц.

Ҳозирги кунда саноат касб-ҳунар коллежларида физика ўқитиш жарёнида янги педагогик ва ахборот технологияларнинг ўрни ва улардан фойдаланиш, лабаратория ишларини ўтказишда анимацион усуллардан фойдаланиш асосий вазифа қилиб қўйилган.

2.

Мирсултонов И.

Адрон ва ядроларнинг бетта (β) парчаланишнинг  долзарб муаммолари.

Мелибоев М.

Физ.-мат ф.н.,

Кат. ўқитувчи.

Ҳозирги замон физикасида адрон ва ядроларнинг β парчаланиш долзарб муаммолари ва уларда ҳосил бўладиган физик ҳодисаларни ўрганиш асосий вазифа қилиб қўйилган.

3.

Жураев Э.

Ўрта умумий таълим мактабларида физика фанини ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш.

Қоқанбаев И.

Физ.-мат. ф. н., доц.

 

 

Ҳозирги кунда ўрта умумий таълим мактабларида физика фанини ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш, мавзуларда анимацион усулларни қўллаш асосий мақсад қилиб қўйилган.

4.

Файзиматов У.

Ярим ўтказгичли нанотизимларда ночизиқли оптик ходисалар назарияси.

Расулов Р.  

Физ.-мат. ф.н., проф.

Ярим ўтказгичлар ва улар асосида яратилган ўлчамли квантлашган тизимларнинг оптикавий ва фотогалваник хусусиятлари ва фотонларнинг қутбланиши даражаси(ҳаракат миқдори моментларига) боғлиқ бўлган фотогальваник эффектларнинг механизмларини назарий ўрганиш, теллур Раби самараси эътиборга олинган ҳолда бир фотонли, бироқ ночизиқли ютилишларни назарий таҳлил қилиш.

5А 140301 - кимё

1.

Сиддиқов Д.

Papaver angrenicum ўсимлигининг алкалоид таркибини  ўрганиш.

Хўжаев В.

  К.ф.д.

Papaver angrenicum ўсимлигининг алкалоид таркибини  ўрганиб, олинган янги асослар тузилишини  исботлаш. Ушбу алкалоидлар синфига оид адабиётлардаги маълумотларни умумлаштириш ва уларнинг тахминий биогенезини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Янги алкалоидлар ичидан физиологик фаол моддаларни аниқлаш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш кўзда тутилган. 

2.

Ботиров Р.

Arundo donax ўсимлиги илдизининг алкалоид таркибини ўрганиш ва олинган  алколоидлар синтези.

Хўжаев В.

  К.ф.д.

Arundo donax ўсимлиги илдизининг алкалоид таркибини ўрганиш охирига етказилмаганлиги учун Магистрант давом эттириши режалаштирилди. Ушбу мавзуга оид адабиётлар таҳлил қилинади. Ажратиб олинган янги асослар тузилишини ўрганади. Асосий алкалоид Донаксин ва Арундамин асосида синтезлар амалга ошириш ва ҳосил бўлган ҳосилаларни физиологик  фаоллигини  ўрганиш режалаштирилган.

3.

Хайдарова Н.

Ичимлик содаси ва ош тузини сифат кўрсаткичларига кўра ташқи иқтисодий фаолият  товар номенклатурасида синфланиши.

Исақов М.

К.ф.н., доц.

Озиқ-овқат махсулотлари учун қўшимча сифатида ишлатиладиган кимёвий бирикмаларнинг сифат кўрсаткичлари давлат андозалари талабларига кўра таҳлил қилинади ва Ташқи иқтисодий товар номенклатураси бўйича синфланиши ўрганилади. Ичимлик содаси, ош тузи ТИФТН да синфлаш учун янги код рақамлари ишлаб чиқилади.  

4.

Валиев Н.

Алкалоидлар тузилишини ўрганишда масс-спектрометрия усулининг кўлланиши ва аҳамияти.

Ибрагимов А.

К.ф.д., проф.

Табиий манбалардан олинган моддалар тузилишини ўрганишда физик усуллардан фойдаланиш оз вақт ва кафолатлидир. Масс-спектроскопия орқали моддалар тузилишини ўрганишда М+ молекуляр ион ва унинг парчаланиши ҳисобига ҳосил бўлган фрагмент ионларни тузилишини ўрганиш аҳамиятлидир. Магистрант алкалоидлар мисолида ушбу тажрибаларни ўтказади ва тахлил қилади.   

5.

Норматова З.

Академик лицейларда кислородли органинк бирикмалар мавзусини ўқитишда янги педагогик технологияларни  қўллаш масалалари.

Мақсудов М.  

К.ф.н., доц.

Педагогик технологияларнинг 80 дан ортиқ элементлари мавжуд. Академик лицейларда кислородли органик бирикмаларни ўрганишда ана шу педагогик технология элементларидан айнан мос келадиганларини танлаш, тажриба тариқасида қўллаш ва олинган натижаларни таҳлил қилиш ҳамда қиёсий таққослаш орқали керакли хулосалар чиқариш.  

6.

Сангинова М.

Hуресоum trilobum ўсимлигини алколоидлар таркибини ўрганиш

Хўжаев В.

К.ф.д.

Papaver оиласига кирувчи Hуресоum trilobum ўсимлигининг тарқалиши ва манбалардаги маълумотлар ўрганиб таҳлил қилинади. Ундан алкалоидлар экстракция усулида ажратиб олиниб, тузилиши ва физиологик хоссалари ўрганилади  ва тегишли хулосалар тайёрланади.

7.

Отакузиева Н.

Метал оксидларини давлат андозаларидаги кўрсаткичларга кўра Ташқи иқтисодий фаолият  товар номенклатурасида синфланишининг таҳлили.

Исақов М.  

К.ф.н.,  доц.

Метал оксидларини давлат андозалари ва муқобил усулларда сифат кўрсаткичларини ўрганиш усуллари. Ташки иктисодий фаолият  товар номенклатурасида синфланиши таҳлил қилинади. Анализнинг тезкор янги усулларни ишлаб чиқилади, янги код рақамлари юзасидан таклифлар тайёрланади. 

5А 140401 - биология

1.

Аминжонова Г.

Ботаника фанини ўқитишда ахборот технологияларидан ва гербарий материалларидан фойдаланиш

Мелибоев С.  

Б.ф.н., доц.

Умумтаълим  ўрта мактабларида  ўқувчиларни ўсимликлар дунёси билан таништириш, ўсимликларни морфологик, анатомик тузилиши, систематик гурухларга бўлиш қонуниятларини ўрганиш, ўсимликлар дунёсини  эволюцияси,  тарихи-тараккиёт даврида ривожалнтиришини асосан далилларга асосланиб дарс ўтиш муаммоларини ҳал этиш ва                                                              ботаника фанини ўқитишда ахборот технологияларидан ва гербарий материалларидан фойдаланиш.

2.

Рузиматов Ш.

Умумий ўрта таълим мактабларида Умумий биология фанларини ўқтишда тест саволлари тузиш.

Махмудов В.  

Б.ф.н.,  доц.

Умумий ўрта таълим мактабларида Умумий биология фанларини ўқтишда бир ва  кўп босқичли  тест тузиш. Мактаб курсларида тест билан ўқитишни жорий этиш муҳим ахамиятга эга.

3.

Охунов С.

Зоология фанини ўқитишда хужжатли филъмлар ва диофилъмлардан фойдаланиш.

Тошпулатов Э.

Б.ф.н.,  доц.

 Ер юзидаги    хайвонот дунёси жуда ҳам кўп турларини  ўз ичига олиб, уларнинг сувда, хавода, қурукликда, ҳайвон ва инсонлар  танасида паразитлик қилиб яшайди. Шунинг учун улар ҳақида  зарурий манбаларини  топишда   хужжатли филъмлар ва диофилъмлар орқали иш кўриш услуби  ва методларни  ишлаб чиқишдан иборат.

4.

Сатторова Ш.

Анатомия фанидан амалий машғулот дарсларини ташкил этиш.

Тойжонов К.

Б.ф. док.

Анатомия фанини ўқитишда амалий машғулотлар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, умумтаълим ўрта мактабларда асосан таблицалар, муляжлар ва хўл препаратлардан фойдаланилади. Шунинг учун анатомия фанини ўзига хослигини кўрсатш учун бақа, каптар каби ҳайвонлардан фойдаланиш қонуниятларини очиб беришдан иборат.

5.

Султонназа-рова С.

Биология фанларини ўқитишда янги педагогик технологиялардан фойдаланищ.

Тойжонов К.  

Б.ф. док.

Биология фанларини ўқитишда барча табиий фанларни ўқитилишдаги сингари я.п.т. фойдаланилади. Айниқса хужжатли филъмлар ва диофилъмлар, кадаскоп каби воситалардан ташқари биологияда дидактик ўйинлар, илмий семинарлардан фойдаланиш орқали ўқувчиларни тафаккур ва онгини ривожлантиришга қаратилган.

5А 141101 - ўзбек тили

1.

Паттаева Х.

Касб-хунар коллежларида  нутк маданияти  фанини ўқитишнинг иннавацион методлари.

Пулатов И.

Ф.ф.н., доц.

“Касб-ҳунар коллежларида  “Нутқ маданияти” фанининг ўқитишнинг инновацион методлари” мавзусининг дессертация учун   танланиши бежиз эмас.Чунки, ҳозирги кунда нафақат касб-ҳунар коллежлари, балки умумтаълим мактабларида ҳам ўқитишнинг инновацион методлари  давлат аҳамиятига молик масала саналади. Ушбу дессертация мавзусини талқин этилиши ҳозирги замон ўзбек тили таълимининг  долзарб муаммоларини белгилаш ва ечимини топишда назарий ва амлий аҳамиятга эга.

2.

Низомидди-нова Д.

Фарғона водийсининг этноним ва антропоним асосли топонимлари.

Охунов Н.  

Ф.ф.н., доц.

Диссертация Фарғона водийси ҳудудидаги этноним ва антропоним билан аталган топонимлар таҳлил этилади. Этнотопоним турлари- ўзбек, қирғиз, қорақалпоқ халқининг уруғ қабилалари асосида юзага келган жой номлари ўрганилади. Антротопонимлар гуруҳлари  антропоойконимлар, антропоникронимлар, антрогидронимлар, антропоагронимлар ҳар жиҳатдан атрофлича тадқиқ қилинади.

3.

Убайдуллаева Р.

Ўзбек тилида модал  сўзлар ва уларни ўргатиш услубиёти.

Бозоров

Ф.ф.н., проф.

 

Ишда аввало модаллик унинг ўзига хос хусусиятлари предикативликка муносабати тилда ифодаланиши каби назарий масалаларга эътибор берилади. Ишнинг асосий мақсади модалликнинг лексик ифодаланишини тадқиқ этишдир. Шу муносабат билан ўзбек тилининг изоҳли луғатидаги модал сўз, кириш сўз сифатида қайд этилган тил бирликлари йиғиб олинади ва уларга модал семантика  нуқтаи назардан ёндашилади.

4.

Абдуллаева Н.

Ўзбек тилида кесимнинг систем парадигматикаси.

Бошмонов М.  

Ф.ф.н., доц.

Ишда аввало синтактик бирликлар жумладан гап бўлакларини ананавий ва систем ўрганиш кесимни  систем парадигматик ўрганишнинг умумий ва ҳусусий методологияси асосий тушунча  тамойиллар шунингдек кесимнинг шаклий парадигматик муносабатлари кесимнинг маъновий парадигматик ҳусусиятлари ўрганилади.

5.

Шакирова Ю.

Ҳозирги ўзбек тилида лексик окказионализмлар ва уларнинг ясалиши хусусида.

Тўхтасинова О.

катта ўқитувчи

Дессертация ўзбек тилида лексик аккозионализмлар ва уларнинг ясалиши  лисоний жиҳатдан ўрганишга бағишланган. Биринчи бобда акказионализмларнинг турлари, уларнинг таснифи, аккозионализмларнинг неологизлардан фарқи ҳамда ўзига хос ҳусусиятлари илмий назарий жиҳатдан таҳлил қилинади. Иккинчи бобда аккозионализмларнинг сўз ясалиши усуллари ясовчи асосни алмаштириб ясалган шакл ва маъносини ўзгартирилиб ясалган аккозионализмларнинг асосида бағишланган.

6.

Сайдалиева Д.

Ўзбек тилида топонимлар деривацияси.

Охунов Н.

Ф.ф.н., доц.

Дессертация ўзбек тилидаги топонимлар деревацияси тўпланган ашёвий далиллар асосида атрофлича таҳлил этилади.Онновастик конверция аффиксация усули билан ясалган топонимлар ўрганилади. Композиция усули воситасида ҳосил қилинган қўшма топонимлар ва уларнинг морфологик таркиби ҳар жиҳатдан  пухта  тадқиқ қилинади.

7.

Қаландаров Ш.

Ўзбек тилида ҳолнинг систем  парадигматик  муносабатлари.

Бошмонов М.

Ф.ф.н.,  доц.

Ишда аввало синтактик бирликлар жумладан гап бўлакларини анъанавий ва систем ўрганиш ҳолни систелм - парадигматик ўрганишнинг  умумий ва ҳусусий методологияси асосий тушунча ва тамойиллар шунингдек, ҳолнинг шакллик парадигматик муносабаталри  ҳолнинг маъновий парадигматик ҳусусиялари ўрганилади.

8.

Юлдашева Г.

Ўзбек тилида паронимлар.

Охунов Н.  

Ф.ф.н., доц.

Диссертацияда тилимиздаги паронимлариниг ўзига хос хусусиятлари уларнинг ёндош ҳодисалардан фарқли томонлари ўрганилади. Паронимларнинг  юзага келиши манбалар ҳар жиҳатдан пухтада таҳлил этилади. Ўз қатлам асосида ўзлашган қатлам негизида пайдо бўлган паронимлар атрофлича тадқиқ қилинади.

5А 140601 - тарих

1.

Тошпўлатова Нозима

Афина сиёсий демократияси (мил.авв VI-IV асрлар).

Ибрагимов Б. Т.ф.н.,  доц.

Қулдорлик тузуми даврида Афинада юзага келган демократик бошқарув, иттифоқчиликнинг шартлари, оддий фуқарога таъсири, “ўттизлар тиранияси” демократияга қарши уруши, мил.авв 403 йилда демократиянинг қайта тикланиши, унинг хусусий мулкка таъсири ёритилади.

2.

Маҳмудов

М.

Италия уйғониш даври ва унинг тарихий илдизлари, ўқитиш усуллари.

Ибрагимов Б. Т.ф.н.,  доц.

Италияда юзага келган уйғониш даврининг тарихий илдизлари: салиб юришларининг, ишлаб чиқаришнинг, савдонинг, буржуазиянинг шаклланиши, антик давр маданиятининг қайта ўрганишга бўлган интилишларнинг самарасини очиб бериш. Уйғониш даврининг жаҳон маданий-маънавий ҳаётга таъсири. Бугунги кунда шу мавзуни янги педагогик технологиялар асосида ўргатиш услублари ёритилади.

3.

Ҳамрақулов С.

1929-1932 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози ва унинг оқибатлари.

Ибрагимов Б. Т.ф.н.,  доц.

1920 йиллардаги ривожланаётган давлатларнинг етакчи давлатлар билан иқтисодий муносабатлари. Жаҳон бозоридаги давлатларнинг улуши. Ишлаб чиқаришнинг тармоқларидаги депрессия, инқирознинг бошланиши, унинг босқичлари, жаон бозори, банкларга таъсири ва оқибатлари. 

4.

Ўринбоев

Д.

Халқнинг экологик маданияти ва миллий анъаналарини ёшлар онгига сингдириш усуллари.

Абдуллаев У.  Т.ф.н.,  доц.

Бугунги кунда долзарб масалага айланган экологик маданиятни шаклланиш жараёни ва уни ўзбек халқи ҳаётидаги ўрни, миллий анъаналарни қайта тиклангани, уларни жамият ҳаётидаги ўрнини очиб бериш, ёш авлодга сингдириш услублари ҳақида тавсиялар яратилади.

5.

Эргашева

Ҳ.

Марказий Осий мутафаккирларининг дунё илм-фани ҳамда маданияти ривожидаги ўрни ва роли (IX-XV асрлар).

Тешабоев Т. Т.ф.н., доц.

IX-XV асрларда минтақамизда яшаб фаолият юритган буюк файласуф, шоир, тарихчи, донишмад, олим, диний ва дунёвий билим намоёндаларининг ижод маҳсули. Жаҳоннинг сиёсий-иқтисодий, ижитимоий ва маданияти тараққиётига ўтказган ижобий таъсирлари анализ қилиниб, бугунги кун нуқтаи назаридан баҳо берилади.    

6.

Раҳимов

Г.

XIX аср охири XX аср бошларида Германиянинг сиёсий ва иқтисодий ҳаёти.

Абдуллаев У.  Т.ф.н.,  доц.

1871 йил 18 январда Германиянинг бирлаштирилиши, қонун чиқарувчи орган, ягона бозорнинг вужудга келиши. Тадбиркорликнинг бошланиши, саноатни миллатлашуви ва Германиянинг дунё мустамлакачилик сиёсатидаги ўрни ёритилиб, бугунги кундаги тараққиётини тарихий илдизлари анализ қилинади.    

7.

Бобоева

Д.

АҚШ конституциясида тенглик, демократик прициплар ва унинг халқаро аҳамияти.

Тешабоев Т. Т.ф.н., доц.

АҚШ конституциясини қабул қилиниши ва тарихий шарт-шароитлари, тўлдирилиш ва ўзгартиришлар киритилганлиги, тенглик ва инсон манфаатларини ҳаётдаги ижроси, демократик прициплар ва уларга амал қилиниши, конституцияни БМТ ва Халқаро инсон ҳуқуқларига мослиги ўрганилиб, ҳулосаланади.  

8.

Омонов

Д.

Туркистон мухторияти тарихшунослиги.

Расулов Б. Т.ф.н., доц.

 

Туркистон мухториятини собиқ шўро даврида ўрганилиши ҳам маҳаллий ҳам чет эл тарихчиларининг фикрлари анализ қилинади. Мавзуга оид мустақиллик йилларида чоп этилган адабиётлар, уларнинг тавсифлари қиёсий фикрлар илгари сурилади.

9.

Турсунов

А.

Муҳаммад Ҳакимхон Буранинг “Мунтахиб ат-таворих” асари тарихий манба сифатида.

Расулов Б. Т.ф.н., доц.

 

Асардаги тарихий ва географик манбалар талқин қилинади. Олинган маълумотлар Қўқон хонлиги тарихини ёритишдаги аҳамияти тўғрисида илмий хулосалар яратилади. Бошқа манбалар билан қиёсланади.

10.

Маллаева Д.

Фарғона вилоятининг халқаро алоқалари (XX асрнинг 70-80-йиллари).

Расулов Б. Т.ф.н., доц.

 

Вилоятнинг тўралар давридаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалари, улардаги зиддиятлар, маъмурий буйруқбозлик тизимини таъсири ўрганилиб, бугунги кун талабидан келиб чиқиб баҳоланади.

11.

Исломов

Ф.

XX-асрнинг 60-70-йилларида баъзи мусулмон мамлакатлардаги  ижтимоий –сиёсий ҳаёт. (Саудия Арабистон ва Эрон мисолида).

Убайдулаев У.Т.ф.н.

 

Ислом  динининг  мусулмон мамлакатлардаги ўрни умумлаштирилади. Саудия Арабистон ва Эрон мамлакатлардаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт ёритилиб, қиёсланади. Қолган мусулмон давлатлари билан таққосланиб, хулосалар яратилади.

12.

Абдуқодиров У.

Қўқон хонлиги тарихига оид архив хужжатлари тавсифи.

Аминов Б.

Т. Ф. н., доц.

 

Хонлик тарихига оид архив хужжатлари ўрганилиб, улар турларга –сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданият ажратилиб кўрсатилади. Ҳар бир гуруҳга илмий равишда тавсиф берилади ва якуний хулосалар чиқарилиб, уларни аҳамияти, ўрганилиш даражаси очиб берилади.

13.

Мавлдонов И.

Мадаминбек: сиёсий партретга чизгилар.

Аминов Б.

Т. Ф. н., доц.

 

Мадаминбекнинг онгли, сиёсий фаолиятидаги ютуқлари, муаммолари, давлат ва жамият олдидаги хизматлари ўрганилиб, унинг тарихимиздаги ўрни ва роли очиб берилади.

14.

Исмоилов И.

Миллий мафкура ғояларини ўқитишда президент И.А.Каримов асарларидан фойдаланиш.

Аминов Б.

Т. Ф. н., доц.

 

Ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида миллий ғоянинг зарурийлиги, унинг ўрганишда юртбошимиз асарлари методологик асос эканлиги очиб берилади. Аниқ мавзулар бўйича муаллиф томонидан услубий тавсиялар берилади.

 

 

 

 

Copyright © 2007 QDPI. Axborot texnologiyalari bo`limi
arcteryxhandbags louis vuitton handbags chanel handbags gucci handbags the north face
replica handbags luxury moblie phonereplica handbags