|
Халқаро
хамкорлик ва чет давлатлар билан илмий алоқа
ва унинг натижалари.
Қўқон давлат педагогика
институти профессор-ўқитувчилари
Узбекистон буйича эълон килинган
турли грант ва лойихалар дастурларида фаол
иштирок этиб келмокдалар. Қўқон давлат
педагогика институти Темпус
дастурининг Структурали ва Қўшимча
Механизмлар йўналиши бўйича “Таълимда
бошқарув тизимига кадрлар тайёрлаш”(EFGE)
номли лойиҳани Гренобль университети (Франция),
Малага университет (Испания), Брюссель
университети (Бельгия), Масарик
университети (Чехия),
Тошкент давлат педагогика университети,
"ИСТЕЪДОД" фонди, Навойи давлат
педагогика институти, Жиззах давлат
педагогика институти, Нукус давлат
педагогика институти билан ҳамкорликда
қўлга киритди. Лойиҳани амал қилиш
муддати- 01.10.2006-01.10.2007.
Булим
ходимлари иш фаолиятининг натижаси
сифатида куйидагиларни айтишимиз мумкин.
Инглиз филологияси кафедраси
укитувчиси М.Абдурахимова Малайзия
хукумати томонидан ташкил этилган МТСР
дастурида иштирок этиб, ушбу дастур голиби
сифатида 2005 укув йилида
Малайзия давлатида мутахассислик
буйича «Инглиз тилини адабиёт оркали
урганиш курсида» малака оширишда булиб
кайтди. Институт профессор ўқитувчилари
ва талабалари Хиндистон хукумати томонидан
ташкил этилган ITEC дастурида
муваффақиятли қатнашиб келишмоқда.
Жумладан, 2004 йилда халкаро алокалар булими
бошлиги М. Абдураҳимова ва 2005 йилда
филология факультети талабаси
Н. Қаршиев “ITEC” дастурларида
иштирок этиб кайтишди.
Институт
профессор ўқитувчилари ва талабалари
Хиндистон хукумати томонидан ташкил
этилган ITEC дастурида муваффақиятли
қатнашиб келишмоқда. Жумладан,
филология факультети, инглиз тили
филологияси кафедраси ўқитувчиси Зилола
Тўхтасинова CMC LTD ITEC дастурларининг голиби
булиб, -Ахборот технологиялари буйича
Ҳиндистон давлатида ўтказиладиган
малака ошириш курсида иштирок этиб
қайтди. 2006 ўқув йилида институтнинг
инглиз филологияси кафедраси
укитувчиларидан Д.Абдуллаева «TATA», М.Курбонова
«NIIT» дастурларининг голиби булиб, “-Ахборот
технологиялари” буйича Хиндистон
давлатида утказиладиган
малака ошириш курсида иштирок этиб
кайтишди.
Қўқон давлат
педагогика институти профессор-ўқитувчилари
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги “Истеъдод”
жамғармасининг гранти танловига
ҳужжат топширганлар. Улардан фалсафа
кафедраси ўқитувчиси А.Қодиров,
биология кафедраси ўқитувчиси М.Халимовалар
мазкур жамғарманинг 2006-2007 ўқув
йилидаги грант совриндори бўлишди.
2007-2008 йил
ўқув йилидаги Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги “Истеъдод”
жамғармасининг гранти танловида
институти тарих факультетининг 2 нафар
ўқитувчиси Қ. Бахриддинов, К.Якубовлар
грант совриндори
булишди. Бугунги кунда олинган тажрибалар
укув жараёнига татбик этилмокда.
2007 ўқув йилида институтимиз
талабалари Кондрад Адинаур фонди дастури
бўйича Германия давлати томонидан ташкил
этилган стипендия совриндорлиги учун эълон
қилинган танловда фаол иштирок этиб,
улардан филология факультети, инглиз тили
йўналиши III гуруҳ
талабаларидан Кабирова Шохиста
ва Азимова Ферузалар танлов ғолиби
бўлдилар.
Бундан ташқари инстититутимиз
профессор- ўқитувчи ва талабалари
Япония давлатининг “JICE” дастури ва
бошқа давлатларнинг дастурларида
қатнашиб келишмоқда. | узбекча |
| |||||||